Дунё янгиликлари

АҚШнинг 50 штати бош прокурори Googleни текширишни бошлади

Чоп этилди Sentabr 10, 2019 АҚШнинг 50 штати бош прокурори Googleни текширишни бошладиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШнинг 50 штати бош прокурори Google компаниясини текширишни бошлади. Бу ҳақда Техас штати бош прокурори Кен Пэкстон маълум қилди.

Унинг айтишича, Google онлайн-реклама бозорида асосий ўринни эгаллаб олган. Бу эса бошқа компаниялар ўсишини тийиши ва истеъмолчилар учун нарх ошишига олиб келиши мумкин.

«Биз кичик ва йирик бизнесдан юзлаб шундай воқеаларни эшитдик. Улар бу ҳолатдан қаттиқ ташвишда», дейди Кен Пэкстон.

Google компаниясида бош прокурорларга реклама фаолияти ҳақида батафсил жавоб бериш учун 30 кун муддат бўлади.