Мақолалар

Ўлим гуноҳларга каффоратдир

Чоп этилди Sentabr 17, 2019 Ўлим гуноҳларга каффоратдирda fikr bildirishni o'chirish

Аллоҳ таоло мўмин бандасига ҳар турли бало-офатлар ёки касаллик юборади. Бунга бандаси гўзал кўри­нишда сабр қилса, шу сабаб Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини ўчириб юборади. Агар ундан гуноҳлари ортиб қолса, жон бераётгандаги қийинчилик гуноҳларига каффорат бўлади.

عن أنس رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمَوْتُ كَفَّارَةٌ لِكُلِّ مُسْلِمٍ. رَوَاهُ البيهقى فى شعب الإيمان

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Ўлим ҳар бир мусулмонга каффоратдир» (Имом Байҳақий ривояти).

Яъни, ҳақиқий мусулмон шундай содиқ мўминки, мусулмонлар унинг тили ва қўлидан озор кўрмайди. Гарчи ҳали кичик гуноҳлардан покланмаган бўлса-да, мана шу нуқтада мўминлар ахлоқи юзага чиқади, ўлим уни поклайди. Модомики, фарзларни адо қилиб, катта гу­ноҳлардан сақланган экан, ўлим унинг кичик гуноҳларига каффорат бўлади.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ كَانَ يُحَدِّثُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُرَّ عَلَيْهِ بِجَنَازَةٍ، فَقَالَ: مُسْتَرِيحٌ، أَوْ مُسْتَرَاحٌ مِنْهُ، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ! مَا الْمُسْتَرِيحُ وَالْمُسْتَرَاحُ مِنْهُ؟ فَقَالَ: الْعَبْدُ المُؤْمِنُ يَسْتَرِيحُ مِنْ نَصَبِ الدُّنْيَا وَأَذَاهَا إِلَي رَحْمَةِ اللهِ، وَالْعَبْدُ الْفَاجِرُ يَسْتَرِيحُ مِنْهُ الْعِبَادُ، وَالْبِلاَدُ، والشَّجَرُ، والدَّوَابُّ. مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнла­ридан жаноза ўтганида у зот: «Роҳатланувчи ва роҳат­лан­тирувчи», – дедилар. Атрофдагилар: «Ё Аллоҳ­нинг Расули, роҳатланувчи ва роҳатлантирувчи деганингиз нима?» –дейишганида, у зот: «Мўмин банда дунёнинг машаққат ва озорларидан Аллоҳ таолонинг раҳматида истироҳат қиладидемак, у роҳатланувчидир. Ва фожир банда шундайки, одамлар, шаҳарлар, дарахтлар ва ҳайвонлар ундан қутулганлари туфайли роҳат­ланишадидемак, у роҳатлантирувчидир», – деб айтдилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)[1].

Шунинг учун Аллоҳнинг баъзи валийлари ўлим сакароти (яъни, жон бериш) қаттиқ бўлишини орзу қилишган. Агар банданинг гуноҳлари у жон берганидан кейин ҳам қолса, қабрдаги азоб унинг гуноҳларига каффоратдир. Мободо, шундан кейин ҳам гуноҳлари бўлса, улар Сирот кўпригидан ўтишда тўкилади. Агар буларнинг барчасидан кейин ҳам мўмин банданинг гуноҳлари бўлса, уларни дўзах оловлари куйдиради. Сўнг у жаннатга сазовор бўлади. Дўзахга кириб чиққан кишининг пешонасида дўзахга кириб, азобланиб чиққанини билдириб турадиган тамғаси бўлади.

 

[1] Ваҳба Зуҳайлий. Ўша манба, 446-бет.

 

 

 

 

 

Пўлатхон КАТТАЕВнинг

“Исломда жаноза” китобидан