Ўзбекистон янгиликлари

Қашқадарёда 182 нафар ички ишлар органи ходими семизлик даражалари бўйича рўйхатдан чиқарилди

Чоп этилди Sentabr 11, 2019 Қашқадарёда 182 нафар ички ишлар органи ходими семизлик даражалари бўйича рўйхатдан чиқарилдиda fikr bildirishni o'chirish

Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида семизлик даражалари бўйича ҳисобга олинган ходимлар билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ижобий натижаларга эришилди.

Хусусан, жорий йилнинг март ойи ҳолатига кўра вилоят Ички ишлар органлари тизимида мавжуд жами 1163 нафар семизлик даражаларига киритилган ходимлардан 188 нафари 2019 йилнинг 31 апрель куни ҳолати бўйича ортиқча вазндан халос бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Ходимларни қайта антропометрик параметрларини қайта ўлчаш натижасида 2019 йил 30 июнь куни ҳолатига жами 741 нафар, шундан, I даражага 484 нафар (30 ёшгача 80 нафар, 40 ёшгача 308 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 96 нафар), II даражага 237 нафар (30 ёшгача 20 нафар, 40 ёшгача 154 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 63 нафар), III даражага 18 нафар (30 ёшгача 1 нафар, 40 ёшгача 12 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 5 нафар) ва IV даражага 2 нафар (40 ёшгача 1 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 1 нафар) ходим семизлик даражаси бўйича рўйхатга олинган бўлса, 182 нафар ходим семизлик даражалари бўйича рўйхатдан чиқарилди.