Дунё янгиликлари

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун 5,6 миллиард евро ажратди

Чоп этилди Sentabr 11, 2019 Европа Иттифоқи Туркиядаги қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун 5,6 миллиард евро ажратдиda fikr bildirishni o'chirish

Европа Иттифоқи махсус фонд орқали Туркиядаги қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун режалаштирилган 6 миллиард евродан 5,6 миллиард евросини ажратди. Бу ҳақда Еврокомиссия матбуот хизмати вакили хабар қилди.

«ЕИ ўз мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда. Туркиядаги қочоқлар учун 6 миллиард евродан 5,6 миллиарди ўтказилди, қисқа вақт ичида қолган маблағ ҳам ўтказиб берилади»,  деди Еврокомиссия вакили.

2015 йилда Еврокенгаш ташаббуси билан Туркиядаги қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун фонд ташкил этилганди. Ушбу фонднинг умумий бюджети 6 миллиард еврони ташкил этади.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Туркия суриялик қочоқларни жойлаштириш масаласида халқаро қўллаб-қувватлов олмаса, Анқара уларга Европага ўтиш йўлини очиб юборишини айтганди.