Дунё янгиликлари

БМТ бош котиби Исроил ҳукумати раҳбарининг режаларидан хавотирда

Чоп этилди Sentabr 12, 2019 БМТ бош котиби Исроил ҳукумати раҳбарининг режаларидан хавотирдаda fikr bildirishni o'chirish

 

 

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроил бош вазири Биньямина Нетаньяхунинг Иордан дарёси ғарбий қирғоқларини оккупация қилиш режаси ҳақидаги сайлов олди баёнотидан ташвишда эканини маълум қилди. 

“Бош котиб Исроил бош вазири Нетаньяхунинг сайловда ғалаба қилса Ғарбий соҳилнинг барча ҳудудларида Исроил суверенитетини ўрнатиш йўлидаги илк қадам сифатида Иордания водийси ва Ўлик денгизининг шимолий қисмини забт этишни режалаштираётгани ҳақидаги баёнотидан ташвишда”, дейилади БМТ бош котибининг чоршанба куни эълон қилинган баёнотида.

БМТ бош котибининг фикрича, бундай ҳаракат “халқаро ҳуқуқни жиддий бузилиши сифатида намоён бўлади”. “бу музокараларнинг қайта тиклаш истиқболлари, шунингдек икки давлатли ечимнинг ҳаётийлигига путур етказган бўлади”, деган Гутерриш ўз баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Исроил бош вазири телемурожаатда 17 сентябрда бўлажак парламент сайловларида ғалаба қозонса, Иордания водийси ва Ўлик денгизининг шимолий қисмида мамлакат суверенитетини ўрнатишни режалаштираётганини маълум қилди. БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2016 йил декабрда ойида қабул қилинган 2334-резолюциясига мувофиқ Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларида босқинчилик қилиш ҳаракатини тўхтатиши лозим. Исроил ҳукумати ушбу ҳужжат ижросидан бош тортган.