Дунё янгиликлари

Ер юзидаги дарахтлар сони ҳисоблаб чиқилди

Чоп этилди Sentabr 13, 2019 Ер юзидаги дарахтлар сони ҳисоблаб чиқилдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШнинг Ел университети олимлари 2015 йил ҳолатига Ер юзидаги дарахтлар сонини ҳисоблаб чиқди ва уни видеолавҳада тасвирлади.

2015 йилда Ерда 3,04 триллион дарахт ўсаётганлиги аниқланган. Шу тариқа, бир кишига 408 та дарахт тўғри келади. Бу 200 йилда сунъий йўлдошдан олинган суратлар асосидаги маълумотлардагидан 7,1 марта кўп демакдир. Ўшанда тадқиқотчилар 400 миллиард дарахтни ҳисоблаган.

Дарахтлар энг кўп Россия (642 миллиард), Канада (318 миллиард), Бразилия (318 миллиард), АҚШ (228 миллиард) ва Хитой (140 миллиард)да ўсади.

Инсоният ҳар йили 15 миллиард дарахтни кесади, бироқ шу вақт ичида 5 миллиард дарахт ўсиб чиқади. Соф зарар 10 миллиард дарахт деб ҳисобланса, дарахтларнинг дунёдаги захираси 2300 йилга келиб тугайди.