Дунё янгиликлари

Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими WhatsApp ва Telegramʼдан фойдаланиш хавфдан холи эмаслигини айтди

Чоп этилди Sentabr 17, 2019 Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими WhatsApp ва Telegramʼдан фойдаланиш хавфдан холи эмаслигини айтдиda fikr bildirishni o'chirish

“Агар сизда муқобил вариант бўлса, WhatsApp ёки Telegramʼдан фойдаланманг”, – деди АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдуард Сноуден.

У WhatsApp ва Telegramʼдан фойдаланиш хавфсиз эмаслигини таъкидлади, деб хабар берди РБК.

Сноуден Франциянинг France Inter радиостанцияси мухбири саволларига жавоб берар экан, Франция президенти Эмманюэль Макрон ходимлари билан алоқа учун Telegramʼдан фойдаланиши, ҳукумат раҳбари Эдуард Филипп эса вазирлар билан WhatsApp орқали мулоқот қилишини айтиб ўтган.

“Ушбу дастурларнинг исталгани СМС ёки кодлаш тизимига эга бўлмаган телефондан афзал, лекин сиз бош вазир бўлсангиз, мазкур тизимдан фойдаланиш жуда хатарли. Агар ҳукуматда ким бўлса ҳам, WhatsAppʼдан фойдаланса, бу хато”, – дейди у.

МХАнинг собиқ ходимининг сўзларига кўра,  WhatsAppʼнинг эгаси бўлган Facebook компанияси суҳбатлар эшитилмаслигига ишонтирган ҳолда ўз мессенжеридан ҳимоя тизимини “қаватма қават” ечиб оляпти. Зеро, у шифрланганича қолаверади.

“Аммо улар буни миллий хавфсизлик учун қилишга интилишмоқда. Аслида бундай дастурлардан жамият хавфсизлиги йўлида ҳеч қачон фойдаланилмаган, ҳамма иш ҳокимият, таъсир, дунёдаги воқеаларни мазкур тизимларни бошқараётганлар хоҳлаган йўналишга ўзгартиришдадир”, – дейди Сноуден.

Унинг сўзларига кўра, ҳар икки дастурдан кўра Signal ёки Wire мессенжерларидан фойдаланган маъқул.

Telegram асосчиси Павел Дуров эса ўз маҳсулоти маҳфийлиги ва хавфсизлиги боис WhatsAppʼдан устун эканлигини бир неча бор таъкидлаган.