Янгиликлар

Бухоро «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинди

Чоп этилди Sentabr 17, 2019 Бухоро «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Бухоро 2020 йилда «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинган. Бу ҳақда бугун, 16 сентябрь куни Қоҳирада ўтган Ўзбекистон-Миср вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг 9-раундида айтилган.

Делегацияларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов ва Миср Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳани Салим раҳбарлик қилган.

Ҳозирги вақтда географик жиҳатдан узоқлиги туфайли икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг мавжуд салоҳияти етарлича фойдаланилмаган. Шу нуқтаи назардан, Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш долзарб аҳамиятга эга бўлиб, ушбу йўналишдаги алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим механизми экани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилда Тошкент шаҳри Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди.