Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Бутун олам мулкинг бўлса-ю…

Чоп этилди Sentabr 19, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Бутун олам мулкинг бўлса-ю…da fikr bildirishni o'chirish

Нўширвон айтди:

– Бу уй бир кампир мулкидир. У умри баҳори хазон фаслига етиб, ҳаёти офтоби ўтирар маҳалига бориб қолган эди. Ўша кезларда бир айвон режасини фикр  қилар эдим. Меъморлар унинг тарҳини чизар эдилар. Бу уй менинг ниятимга моне эди. Бўлажак айвон ўрнини кенгайтириш мақсадида кампирнинг олдига киши юбордим. Унга бу кулбани хоҳлаган баҳосида менга сотсин. ё зар ато қилай, ё бунинг эвазига яхши бир манзил бино қилиб берайин, деб айттирдим.

Кампир бундй хабар юборди:

– Эй подшоҳ, мен шу уйда вужудга келдим ва бу кулбани ёқтириб қолдим. Ҳамма олам сенинг мулкингдирки, мен унга асло ҳасад қилмасман! Сен менинг шу ҳақирона ошёнимни наҳотки кўролмассан?

Бу сўзни ундан эшитдим, менга шунчалик таъсир қилдики, унга бошқа ҳеч сўз дея олмадим.