Мақолалар

440 нафар киши хурмодан тановул қилди, аммо хурмо аввал қандай бўлса, шундайлигича қолди

Чоп этилди Sentabr 20, 2019 440 нафар киши хурмодан тановул қилди, аммо хурмо аввал қандай бўлса, шундайлигича қолдиda fikr bildirishni o'chirish

Дукайн ибн Саъид Хасъамий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Бизлар 440 нафар киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига егулик учун таом сўраб келдик. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Умарга[1] қараб: “Тур, уларни таомлантир”, дедилар.

– Ё Расулуллоҳ! Менда фарзандларимга тўрт ойгагина етадиган озуқа бор, холос, – деди.

– Тур, уларга бер, – дедилар.

– Ё Расулуллоҳ! Эшитаман ва итоат қиламан, – деди ва ҳужрасидан калитни олиб чиқиб, озуқа сақланадиган хонани очиб берди. Эшик очилгач, қарасам, унда бир уюм ерга ёйиб қўйилган хурмо бор экан.

– Олинглар, – деди. Ҳар бир киши ўзига керагича хурмони олди, мен эсам уларнинг энг охиргиси эдим. Хурмоларни олиб бўлгач, қарасам, хурмолар бир дона ҳам камаймагандек турарди»[2].

 

[1] Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу).

[2] Имом Аҳмад ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм