Янгиликлар

«Ўзстандарт» Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институтининг 12 қўмитасига аъзо бўлди

Чоп этилди Sentabr 17, 2019 «Ўзстандарт» Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институтининг 12 қўмитасига аъзо бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

«Ўзстандарт» агентлиги SMIIC ташкилотининг 12 та техник қўмитасига аъзо бўлди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Маълум қилинишича, «Ўзстандарт» агентлиги 13 сентябрь куни Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институтининг қуйидаги техник қўмитасига аъзо бўлган:

  1. Ҳалол озиқ-овқат масалалари (TC1 Halal Food Issues);
  2. Хизмат кўрсатиш масалалари (TC3 Service Site Issues);
  3. Энергия самарадорлигива муқобил энергия (TC4 Energy Efficiency and Renewable Energy);
  4. Туризм ва тегишли хизматлар (TC5 Tourism and Related Services);
  5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (TC6 Agricultural Products);
  6. Юк ташиш (TC7 Transportation);
  7. ТҚ8 Тери ва тери материаллари (TC8 Leather and Tanning Materials);
  8. Текстиль ва тегишли маҳсулотлар (TC9 Textile and Related Products);
  9. Ҳалол бошқарув тизими (TC11 Halal Management System);
  10. Заргарлик буюмлари (TC13 Jewellery);
  11. Терминалогия (TC15 Terminology) ;
  12. Ҳалол дори-дармонлар (TC16 Halal Pharmaceuticals).

Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар ўртасида халқаро савдо муносабатларини  ривожлантиради, янги стандартларни ишлаб чиқади, мавжуд стандартларни  ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида келишиш бўйича иш юритиб, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этади.

‘‘Ўзстандарт» агентлигининг қўмиталарга аъзо бўлиши Ўзбекистоннинг «ҳалол» маҳсулот ва хизматлар бозорига кириши, SMIIC ташкилотига аъзо давлатлар билан бирга халқаро стандартларни бевосита ишлаб чиқиши имконини беради.

Аввалроқ «Ўзстандарт» агентлиги Хитойнинг Стандартлаштириш Администрацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйгани ҳақда хабар бергандик.