Ўзбекистон янгиликлари

«Вақф» фонди модуль тизими талабаларига Қуръон тақдим этди

Чоп этилди Sentabr 18, 2019 «Вақф» фонди модуль тизими талабаларига Қуръон тақдим этдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда кўплаб хайрия акциялари амалга оширилмоқда. Ушбу акция ва тадбирлар орасида диний таълим муассасалари устоз ва талабаларига Қуръони карим ва китоблар тақдим этиш ишлари улкан аҳамиятга эга.

Юртимизнинг саховатпеша инсонлари кўмагида бир қанча таълим муассасаларига минглаб Мусҳафи шариф тарқатилди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабар беради.

Модуль таълим тизими талабаларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, ушбу фонд томонидан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги собиқ «Олтин тепа» масжиди биноси ўқув хоналари, талабалар турар жойи ва ошхона учун мослаштирилиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида модуль тизими асосида сиртқи таълим олишни бошлаган талабалар учун 60 дона Қуръони карим ва 450 дона турли мавзудаги китоблар тақдим этилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур таълим тизимига 2019-2020 ўқув йили бўйича вилоятлар кесимида 120 нафар ўрта махсус маълумотли имом-хатиблар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликлари тавсиясига асосан ўқишга қабул қилинди.

Аллоҳ таоло саховатли инсонларнинг қилаётган эҳсонларини Ўз даргоҳида қабул қилсин!

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди