Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони АҚШнинг Эронни нефть конларига ҳужум уюштирганликдаги айбловига қўшилмаяпти

Чоп этилди Sentabr 18, 2019 Саудия Арабистони АҚШнинг Эронни нефть конларига ҳужум уюштирганликдаги айбловига қўшилмаяптиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ ўз разведкаси маълумотларига асосланиб нефть қазиб чиқарувчи улкан Saudi Aramco компанияси объектларига ҳужумлар ортида Эрон турганини аниқлаб, ушбу ахборотларни Саудия Арабистонига тақдим қилди. Аммо Ар-Риёд расмий Вашингтон тақдим қилган далиллар етарли асосга эга эмас деб ҳисоблади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Саудия Арабистони маълумотларни текшириб кўриб, АҚШ администрациясига ҳужумлар бўйича текширишларни амалга ошириш учун америкалик экспертларни жалб қилиш мақсадга мувофиқлини билдирган. Ар-Риёд текширувларнинг расмий натижаларини кутмоқчи ва ҳужумга шошма-шошарлик билан жавоб қайтармоқчи эмас.