Мақолалар

Ўлимни эслашнинг фазилати

Чоп этилди Sentabr 21, 2019 Ўлимни эслашнинг фазилатиda fikr bildirishni o'chirish

(Охиратни эслашнинг самараси)

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “أكْثِرُوا ذِكْرَ هاذِمِ اللَّذَّاتِ” يَعْنِي الْمَوْتَ، قال الترمذي: حديث حسن

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Лаззатларни мағлуб этадиган нарсаларни кўп зикр қилинглар» (Имомлар Термизий, Насоий, Ибн Можа ривоят қилишган). Яъни, ўлимни кўп эслаш билан лаззатлар қасрини бузинг. Шунда шаҳ­ватларга бўлган майлингиз сўнади, Аллоҳ таолога яқин бўласиз.

عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ الْجُهَنِيَّةِ، قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ يَعْلَمُ الْبَهَائِمُ الْمَوْتَ مَا يَعْلَمُ بَنُو آدَمَ مَا أَكَلَتْ سَمِينًا

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар ҳайвонлар ҳам одам фарзандлари каби ўлимни англаган­ларида эди, (одамлар) уларнинг семизини емаган бўлардилар»[1].

 عَنْ عائشة رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّهَا قالت: هل يحشر مع الشهداء أحد؟ قال رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “نعم، مَنْ ذَكَرَ المَوْتَ اليَوْمَ واللَّيْلَةَ عِشْرِينَ مَرَةً”

Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:

– Ё Расулуллоҳ, маҳшарда шаҳидлар билан бирга тириладиган киши ҳам бўладими?

– Ҳа, бир кеча-кундузда ўлимни йигирма маҳал ёд этган банда шаҳидлар билан бирга тирилади, – дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам[2]. Демак, ўлимни эслаш шундай фазлки, бандани охиратга тайёрлайди, ёлғон дунёдан узоқлаштиради. Ўлимдан ғофиллик эса, дунё шаҳватларига муккасидан кетишга ундайди.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيّ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَكْثِرُوا مِنْ ذِكْرِ الْمَوْتِ فَإِنَّهُ يَمْحَقُ الذُّنُوبَ وَيُزْهِدُ فِي الدُّنْيَا فَإِنْ ذَكَرْتُمُوهُ عِنْدَ الْغِنَى هَدَمَهُ، وَإِنْ ذَكَرْتُمُوهُ عِنْدَ الْفَقْرِ أَرْضَاكُمْ بِعَيْشِكُمْ. رَوَاهُ ابْنُ أَبي الدُّنْيَا.

Анас розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:

«Ўлимни кўп эсланглар. Чунки у гуноҳлардан пок­лайди, дунёдан тийилишга ундайди. Ўлимни бойлик пайтида эсласангиз, уни синдиради, кам­бағалликда эсласангиз, сизни ҳаётингиздан рози қилади» (Ибн Абу Дунё ривояти)[3].

أَخْبَرَنَا أَبُو الْحُسَيْنِ بْنُ بُشْرَانَ، أَنَا الْحُسَيْنُ بْنُ صَفْوَانَ، ثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ أَبِي الدُّنْيَا، ثَنَا الْحَسَنُ بْنُ مَحْبُوبٍ، وَغَيْرُهُ، قَالُوا: ثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ سُلَيْمَانَ الرَّازِيُّ، عَنْ أَبِي جَعْفَرٍ الرَّازِيِّ، عَنِ الرَّبِيعِ بْنِ أَنَسٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “ كَفَى بِذِكْرِ الْمَوْتِ مُزَهِّدًا فِي الدُّنْيَا، مُرَغِّبًا فِي الْآخِرَةِ” هَذَا مُرْسَلٌ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қили­нади, у киши айтадилар:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ўлимни эслаш дунёга берилмаслик ва охиратга қизиқиш учун кифоядир» (Имом Табароний Робеъ ибн Анасдан ривоят қилган ва имом Байҳақий ривояти, мурсал ҳадис)[4].

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَوْ تَعْلَمُونَ مَا أَعْلَمُ لَضَحَكْتُمْ قَلِيلًا وَلَبَكَيْتُمْ كَثِيرًا. هَذَا حَدِيثٌ صَحِيحٌ

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар сизлар мен билиб турган нарсаларни билганларинг­да, кам кулиб, кўп йиғлаган бўлардинг­лар” (Имом Термизий ривояти)[5].

عَنْ سَهْلٍ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَاتَ رَجُلٌ مِنْ أَصْحَابِ رَسُولِ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَجَعَلَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُثْنُونَ عَلَيْهِ وَيَذْكُرُونَ مِنْ عِبَادَتِهِ وَرَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَاكَتَ فَلَمَّا سَكَتُوا قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ هَلْ كَانَ يُكْثِرُ ذِكْرَ الْمَوْتِ قَالُوا لَا قَالَ فَهَلْ كَانَ يَدَعُ كَثِيرًا مِمَّا يَشْتَهِي قَالُوا لَا قَالَ مَا بَلَغَ صَاحِبُكُمْ كَثِيرًا مِمَّا تَذْهَبُونَ إِلَيْهِ

Саҳл ибн Саъд Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бири вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари уни мақташиб, ибодатларини эслашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жим турардилар. Саҳобалар жим бўлишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

– Ўлимни кўп эслармиди?

– Йўқ.

– Нафси тусаган кўп нарсаларни тарк қилармиди?

– Йўқ.

– Дўстингиз сиз юзланган кўп нарсага етмабди.

وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما، قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم عَاشِرَ عَشَرَةٍ، فَجَاءَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ، فَقَالَ: يَا نَبِيَّ اللهِ، مَنْ أَكْيَسُ النَّاسِ وَأَحْذَرُ النَّاسِ؟ قَالَ: أَكْثَرُهُمْ لِلْمَوْتِ ذِكْرًا، وَأَشَدُّهُمُ اسْتِعْدَادًا لِلْمَوْتِ قَبْلَ نُزُولِ الْمَوْتِ، أُولَئِكَ هُمُ الأَكْيَاسُ، ذَهَبُوا بِشَرَفِ الدُّنْيَا وَكَرَامَةِ الآخِرَةِ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келдим. Шунда ансорлардан бири сўради:

– Ё Аллоҳнинг Расули! Одамларнинг энг закийси ва эҳтиёткори ким?

– Ўлимни кўп эслайдиган, ўлим келмасдан аввал унга жиддий ҳозирлик кўрадиган киши. Ана ўшалар дунё шарафига ва охират кароматига эга бўладилар» (Имом Ибн Можа ривояти).

Уламолардан бири бундай деганлар: “Кимки ўлим­ни кўп эсласа, Аллоҳ таоло у кишини уч нарса билан мукаррам қилиб қўяди: тавбани тезлатиш, қалб қано­ати ва ибодатларда ғайрат. Кимки ўлимни эсдан чи­қарса, уч нарса билан балоланади: тавбани кечиктириш, қаноат­сизлик ва ибодатларда дангасалик”.

Аҳли донишлардан бири биродарига бундай мазмунда мактуб ёзган экан: «Эй биродарим! Ўлимни қанча орзу қилсанг ҳам, ўлиб бўлмайдиган дунёга кетишдан олдин мана шу дунёда ўлимдан огоҳ бўл!»

Айтишларича, ўлим зикр қилинганда Ибн Сийриннинг ҳар бир туки хавфдан титраб кетарди.

Умар ибн Абдулазиз ҳар кеча фақиҳларни жамлаб, ўлим, қиёмат, охират кўрқинчларини ёдга олишар, гўё олдиларида бир тобут тургандек йиғлашарди. Иброҳим Таймий дейдилар:

«Икки нарса мени дунё лаззатидан узади: ўлимни эслаш ва Аллоҳнинг олдида туриш».

 

[1] Жалолиддин Суютий. «Дунё ва охират чорраҳасида». Тошкент: «Мовароуннаҳр» нашриёти, 2006. 15, 16-бетлар.

[2] Аҳмад ибн Ҳусайн Байҳақий. “Шуъабул ийман”. Зуҳд ва орзуни қисқа қилиш боби. Риёз: “Мактабатур рушд”. 1-босма, 2003, 13-жуз. 137-бет.

[3] Абу Ҳомид Ғаззолий. “Иҳяу улумиддин”. Байрут: “Дорул-маърифат”, 4-жуз, 450-бет.

[4] Муҳаммад ибн Исмоил ал Кахлоний ас Сонъоний. “Субулус салом”. “Жаноиз” боби, 3-жуз. Ҳалаб: “Мактабату Мустафо ал Ҳалабий”. 4-босма, 1960, 55-бет.

[5] Аҳмад ибн Ҳусайн Байҳақий. “Шуъабул ийман”. Зуҳд ва орзуни қисқа қилиш боби. Риёз: “Мактабатур рушд”. 1-босма, 2003. 13-жуз, 135-бет.

 

 

 

 

 

Пўлатхон КАТТАЕВнинг

“Исломда жаноза” китобидан