Дунё янгиликлари

Тожикистонда исломий банк лицензия олди

Чоп этилди Sentabr 18, 2019 Тожикистонда исломий банк лицензия олдиda fikr bildirishni o'chirish

Тожикистон миллий банки «Тавҳидбанк» ОАЖга биринчи бўлиб исломий банк лицензиясини берди. Бу ҳақда ТМБнинг матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу лицензияга биноан «Тавҳидбанк» исломий банкинг бўйича миллий ва хорижий валютада операцияларни амалга оширади, дейилади ахборотда.

“Мазкур воқеа мамлакат банк соҳасида янги саҳифани очади. Ўз навбатида хорижий инвесторларни жалб қилиш эвазига Тожикистонда исломий банкинг тартибида фаолият кўрсатувчи янги банк очилишига хизмат қилади”, – дейди «Тавҳидбанк раҳбари Шерали Зардова.