Дунё янгиликлари

Буюк Британияда энг яхши масжид тақдирланди

Чоп этилди Sentabr 19, 2019 Буюк Британияда энг яхши масжид тақдирландиda fikr bildirishni o'chirish

Буюк Британиядаги 10та масжид турли номинациялар бўйича мукофот олди.

Лондонда Beacon Mosque Awards йиллик мукофотини топшириш маросими тантанали равишда ўтказилди.  “Буюк Британиядаги энг яхши масжид бошқаруви” йўналиши бўйича бу йил Бирмингемдаги Грин Лэйн масжиди ғолиб бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан масжид имом-хатиби Комрон Ҳусайн таъкидлашича, ушбу мукофот уларнинг мамлакат мусулмонлари учун қилаётган ишлари эътирофидир. Комрон Ҳусайн мукофотни масжид қавми Муҳаммад Салимга топширди. Унинг ўғлини 2013 йил масжиддан хуфтон намозини ўқиб қайтаётганда ультраўнг экстремистлари ўлдириб кетган эди.