Дунё янгиликлари

«Шунчаки сўровчи»лар учун

Чоп этилди Sentabr 20, 2019 «Шунчаки сўровчи»лар учунda fikr bildirishni o'chirish

Россиянинг Калининград шаҳри шифохонасида «Шунчаки сўраш» хизмат тури пайдо бўлди, деб ёзади Meduza.

Эндиликда шифохонадаги электрон навбат автоматидан «шунчаки сўраш» навбати учун талон олиш мумкин. Талон олган беморлар катта рўйхатга олувчининг олдига юборилади.

Ушбу хизмат тури икки ҳафта олдин жорий этилди. Икки ҳафта ичида мазкур хизмат туридан 500 дан ортиқ киши фойдаланган.

Қайд этилишича, эмлашлар, вилоят шифохонасига йўлланма, мутахассислар қабул кунлари ҳақида кўпинча «шунчаки сўрашади».

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси худди шундай хизмат турлари бошқа ҳудудларда ҳам мавжудлигини маълум қилган.