Дунё янгиликлари

Қуръон мактабида ёнғин. 28 киши ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг 26 нафари болалар

Чоп этилди Sentabr 20, 2019 Қуръон мактабида ёнғин. 28 киши ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг 26 нафари болаларda fikr bildirishni o'chirish

Либерия пойтахти Монровия яқинидаги Қуръон мактабида ёнғин келиб чиқиши оқибатида камида 26 бола ва 2 нафар ёши катта инсон ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ouest-France француз газетаси хабар берди.

Ёнғин 18 сентябрь куни тунда рўй берган.

Либерия президенти Жорж Веа воқеа жойига келди. “Мен ўтган тунда мактабни қоплаб олган ёнғин оқибатида ҳаётдан кўз юмган болалар учун ибодат қиламан. Бу қурбонларнинг яқинлари ва бутун Либерия учун оғир дамдир. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига энг чуқур ҳамдардлигимни билдираман”, – деб ёзган у Twitter-аккаунтида.

Фожеа сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Текширув ишлари олиб бориляпти.