Янгиликлар

Абдулазиз Комилов АҚШга боради ва эътиқод эркинлиги тадбирида қатнашади

Чоп этилди Sentabr 20, 2019 Абдулазиз Комилов АҚШга боради ва эътиқод эркинлиги тадбирида қатнашадиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 21-29 сентябр кунлари АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Делегация БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида, жумладан Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш Глобал чақируви тақдимотига бағишланган юқори даражадаги тадбирда, Иқлим таъсирлари бўйича БМТ Саммитида, «Марказий Осиё – АҚШ» («К5+1») шаклида ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг (ОҲИЧК) вазирлар учрашувларида иштирок этади ҳамда Нью-Йорк шаҳрида хорижий мамлакатлар делегациялари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида АҚШ расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби масалаларини муҳокама қилиш ҳам кўзда тутилган.