Пазандалик

Бананли пирог

Чоп этилди Sentabr 20, 2019 Бананли пирогda fikr bildirishni o'chirish

Зарур масаллиқлар: 200 гр ун, 100 гр шакар, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, бир дона тухум, 80 гр сариёғ, бир чимдим туз; ичига солишга: 3-4 та банан, 3 дона тухум, 3 ош қошиқ шакар, 2 ош қошиқ какао, 180 гр кокос қириндиси.

Тайёрланиши: 1. Эритилган сариёғни шакар билан кўпиртиринг.

  1. Туз ва тухум қўшинг.
  2. Унга хамирюмшатгични аралаштириб, масаллиқларга қўшинг-да, хамир қоринг.
  3. Хамирни ўртача қалинликда ёйиб, пишириқ қоғози солинган қолипга жойланг. Пирог коржи 180 даража қиздирилган газ печига 10 дақиқага қўйилади.
  4. 3 дона тухумни шакар билан кўпиртириб, кокос қириндисини қўшинг.
  5. Корж юзасига какао сепинг-да, банан бўлакларини териб чиқинг. Сўнг яна какао сепилади.
  6. Охирида кокосли аралашмани қуйинг. Пирог 20-30 дақиқага газ печига қўйилади.

Тайёрланиш вақти 20 дақиқа