Янгиликлар

Ўзбекистоннинг БМТ кенгашидаги иштироки муҳокама қилинди

Чоп этилди Sentabr 20, 2019 Ўзбекистоннинг БМТ кенгашидаги иштироки муҳокама қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян Тошкентда БМТ ҳамда унинг тузилмалари билан Ўзбекистон муносабатларининг устувор йўналишларини муҳокама қилишди. Бу ҳақида tarjumon.uz сайти хабар бермоқда.

«Томонлар Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари идораси билан амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидладилар», дейилади хабарда.

Таъкидландики, бугунги кунда Ўзбекистонда демократия мезонларига жавоб берадиган барқарор сиёсий тизим яратилган ҳамда жамият қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятларни қатъий бажармоқда, хусусан, тергов давомида суд назоратини кучайтиришга қаратилган «Хабеас корпус» процедурасини келгусида амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Томонлар Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолиги нуқтаи назаридан мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқладилар», – дейилади ТИВ хабарида.