Мақолалар

АХЛОҚСИЗ ФИЛЬМЛАР ВА ТОМОШАЛАРНИНГ ЗАРАРИ

Чоп этилди Sentabr 24, 2019 АХЛОҚСИЗ ФИЛЬМЛАР ВА ТОМОШАЛАРНИНГ ЗАРАРИda fikr bildirishni o'chirish

XXI асрнинг қудратли тўлқини – глобаллашув ҳаёти­мизга шиддат билан кириб келмоқда ва ўз меваларини бермоқда. Электрон ахборот воситалари, ин­тернет-кафелар, клублар ва бошқалар кўпайди. Катталар-ку, ба­ҳарнав, ёш болалар ҳам ойнаи жаҳонда ҳаёсизларнинг қи­лиқларини кўриб, вояга етмасиданоқ бети қотиб улгуради. Бугун “ишқий” фильм томоша қилади, эртага пин­ҳона жойларга бориб, кино кўради. Охир-оқибат гулдек йигит, ғунчадек қиз аввал инсонийлик қиёфасидан айрилади, кейин бошқа борлиғидан. Ота-она билмайдики, анча олдин – ўн яшар ўғилчаси, тўққиз яшар қизалоғи телевизорда ҳаёсиз томоша кўрганидаёқ бу фожиалар илдиз отган.

Инсоннинг маънан ожиз ва қалбан ғофил бўлиб қоли­шига энг катта сабаблардан бири ахлоқсиз фильм ёки томошалардир.  Шаҳватни қўзғовчи ва жинсий қи­зи­қишга тарғиб этувчи бу каби нарсалар фарзанднинг беғубор қалбини тамоман заҳарлаб қўяди. Илму маърифат сингиши лозим бўлган покиза қалбни ёввойи шаҳват ва ҳирс эгаллайди. Афсус, бу каби фаҳшга етакловчи ишлардан кимлардир бугун тирикчилик манбаи сифатида фойдаланмоқда.

Барчамизга маълум, тадбиркорларга етарлича шароитлар яратиб берилди. Баъзи тадбиркорларнинг бу им­кониятлардан оқилона фойдаланмай, яхши мақсадлар учун ташкил этилган жойларда шармсиз фильмлар намойиш этаётгани ёки турли ҳаёсиз дисклар сотилаётгани ҳам маълум бўляпти.

Бундан ташқари, ёшлар турли тадбирлар баҳонасида бир жойга йиғилиб, сунъий йўлдош узатмаси орқали ҳаё­сиз фильм ва томошаларни кўраётгани қулоққа чалинади. Бу ҳам фарзандлар ахлоқи бузилишига катта таъсир кўрсатади.

 

 

 

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Ёшлар келажагимиз” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 24000 сўм