Мақолалар

Мевали «Птифур»

Чоп этилди Sentabr 25, 2019 Мевали «Птифур»da fikr bildirishni o'chirish

Зарур масаллиқлар: 2 та бисквит коржи, 200 гр қаймоқ, 1 ст қанд упаси, 100 гр мармелад, 100 гр.дан маймунжон, қулупнай, апельсин ва олча жеми; безак учун: мандарин, музлатилган маймунжон, олча ва қулупнай.

Тайёрланиши: 1. 6 дона тухумдан иккита бисквит коржини тайёрлаб олинг (6 тухум +1 ст шакар +1 ст ун). Коржларни қолипсиз, газ печи патнисида пиширганингиз маъқул.

  1. 200 гр қаймоққа 1 ст қанд упасини аралаштириб, миксер ёрдамида енгил кўпиртиринг.
  2. Думалоқ, учбурчак ва тўртбурчак қолиплар ёрдамида бисквит коржини бўлакларга бўлинг.
  3. Учбурчак шаклдаги коржларга қулупнайли, думалоғига олчали, тўртбурчагига маймунжонли ва апельсин жемларини суртиб чиқинг (расмга қаранг).
  4. Сўнг коржлар устига крем суртинг ва мева бўлаклари билан безатинг.

Тайёрланиш вақти 45 дақиқа