Дунё янгиликлари

Иқлим ўзгаришига қарши намойишлар Нью-Йорк, Лондон кўчаларини қамраб олди

Чоп этилди Sentabr 23, 2019 Иқлим ўзгаришига қарши намойишлар Нью-Йорк, Лондон кўчаларини қамраб олдиda fikr bildirishni o'chirish

60 мингдан зиёд киши Нью-Йорк кўчаларида бўлиб ўтган иқлим ўзгаришига қарши курашга қаратилган намойишда қатнашган.

Шу билан бирга, 16 ёшли швед фаоли Грета Тунберг 250 минг тарафдорлари билан шаҳар кўчаларига чиққан. Бу хақда ТАСС хабар беради.

Агентлик швед фаоли баёнотидан иқтибос келтирган. “Биз иқлим инқирозини енгиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз, ҳатто у мактабда дарсларни ташлаб кетиш ёки ишдан бўшатиш билан боғлиқ бўлса ҳам, чунки бу муҳимроқ“, деган Тунберг.

Ушбу акция душанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотида иқлим саммити очилиши арафасида бошланган бўлиб, экология фаолларининг фикрига кўра, давлатлар иқлим ўзгаришига қарши жиддий курашмаяпти.

БМТ иқлим саммити арафасида Лондонда ҳам 100 мингга яқин экология жонкуярлари шаҳар кўчаларига чиққан.

Маълумот ўрнида, швед фаоли Тунберг март ойида тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлган.

ЎзА