Дунё янгиликлари

Путин юқори малакали мутахассисларнинг Россия фуқаролигини олишини соддалаштирди

Чоп этилди Sentabr 23, 2019 Путин юқори малакали мутахассисларнинг Россия фуқаролигини олишини соддалаштирдиda fikr bildirishni o'chirish

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин юқори малакали мутахассисларнинг Россия фуқаролигини олиш тизимини соддалаштириш тўғрисида фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Азия-Плюс» Telegram канали.

Фармонга кўра, энди хорижлик юқори малакали мутахассислар Россия фуқаролигини олиши учун уларнинг меҳнат стажи 3 йил эмас 1 йил деб белгиланди. Ўзгаришлар махсус рўйхатга киритилган соҳаларда фаолият юритаётган мутахассисларга нисбатан қўлланилади.

Тахминларга кўра, асосий эътибор шифокорлар, фармацевтлар, математик-муҳандислар ва бошқа соҳа вакилларига қаратилади. Ушбу соҳалар вакиллари учун Россия фуқаролиги паспорти мамлакатда яшаган вақтига жиддий эътибор қаратмасдан соддалаштирилган усулда берилади.

2019 йилнинг охирги олти ойида Россия Федерациясига 15 миллиондан ортиқ хориж фуқаролари келган ва уларнинг 2,4 миллиони ишга жойлашишни режалаштирмоқда. Улар орасида қанчаси юқори малакали мутахассислар экани аниқлаштирилмаган, дейилади хабарда.