Дунё янгиликлари

Масжид очилишига тўсқинлик қилган шаҳар маъмурияти судга берилди

Чоп этилди Sentabr 23, 2019 Масжид очилишига тўсқинлик қилган шаҳар маъмурияти судга берилдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ Адлия вазирлиги Мичиган штатининг Трой шаҳрида масжид очишга ҳаракат қилган мусулмонларни қўллаб-қувватлади.

VOA News хабарига кўра, вазирлик шаҳар маъмуриятини ибодатхоналар учун ердан фойдаланиш бўйича федерал қонунни бузишда айбламоқда. Маълум бўлишича, шаҳарда 55 та ибодатхона, хусусан, синагога ва ҳиндлар ибодатхонаси мавжуд, аммо бирорта ҳам масжид йўқ. Маҳаллий мусулмонлар жамоаси собиқ ресторан биносини сотиб олиб, уни масжидга айлантиришга қарор қилди, бироқ шаҳар маъмурияти уларга бажариш имконсиз талабларни қўйди. Шундан сўнг Адлия вазирлиги Трой шаҳри маъмуриятини судга берди.

Америка-Ислом алоқалари кенгашининг (CAIR) Мичигандаги филиали Адлия вазирлигининг ушбу ҳаракатини олқишлади.