Мақолалар

«Янги йил» торти!

Чоп этилди Sentabr 26, 2019 «Янги йил» торти!da fikr bildirishni o'chirish

Зарур масаллиқлар. Хамирига: 2 ст.дан қанд упаси ва ун, 5 ош қошиқ какао,2 дона тухум, 0,5 ст ўсимлик ёғи,1 ст сут, 1 чой қошиқ сирка, 1,5 чой қошиқ истеъмол содаси, бир чимдим туз, 1 ст қайноқ сув. Кремига: 500 гр қаймоқ, 120 гр шакар, 100 гр музлатилган олча (ёки унинг мураббоси); безак учун: 2 та киви, 1 та анор.

Тайёрланиши: 1. Тухумни миксер ёрдамида кўпиртиринг. Туз, қанд упаси ва сут қўшинг.

  1. Ўсимлик ёғи ва какаони солиб, аралаштиринг.
  2. Истеъмол содасини сирка билан бирлаштириб, масаллиқларга қўшинг. Ун солиб аралаштиринг. Охирида қайноқ сув қуйилади.
  3. Хамирни пишириқ қолипига жойлаб, қиздирилган газ печига қўйинг. Корж ўрта µароратда 40-45 дақиқада тайёр бўлади.
  4. Қаймоққа шакарни аралаштириб, миксер ёрдамида крем тайёрланг.
  5. Коржни уч қисмга ажратинг. Ҳар бирининг орасига крем суртиб, олча донларини териб чиқинг.
  6. Торт устига қуюқ қилиб крем суртилади. Ва парракланган киви ва анор доналари билан безатилади. Ширинлик дастурхонга тортиқ этилгунига қадар музлатгичда тургани маъқул.

Тайёрланиш вақти 1 соат