Мақолалар

Уч офатдан сақланинг!

Чоп этилди Yanvar 20, 2019 No Comments

Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсангиз, намозларингизни бир ҳисоб-китоб қилиб кўринг. Чунки ояти каримада бундай дейилган:

«Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар»  (Марям сураси, 59-оят);

Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсангиз, онангизга  қилаётган муомалангизни бир сарҳисоб қилиб кўринг. Чунки  ояти каримада бундай дейилган:

«Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилиб қўймади» (Марям сураси, 32-оят);

Тушкунликка тушиб, аҳволингиз танг бўлиб қолса, Қуръонга қилаётган муомалангизни бир сарҳисоб қилиб кўринг. Чунки ояти каримада бундай дейилган:

«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур»

(Тоҳа сураси, 124-оят).

 

Бахмал туманидаги «Жуманқора» жоме масжиди

имом-хатиби Умарқул УСМОНОВ тайёрлади.

Манба: imon.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan