Мақолалар

«Туррон»

Чоп этилди Sentabr 28, 2019 «Туррон»da fikr bildirishni o'chirish

Зарур масаллиқлар:100 гр.дан бодом, писта, фундук, 150 гр суюқ асал, 100 гр шакар, бир дона тухум оқи, 50 гр қанд упаси.

Тайёрланиши: 1. Бодом ва фундук мағзини 10-15 дақиқага иссиқ сувга солиб қўйинг. Сўнг газ печида қуритиб оласиз.

  1. Асални ўрта оловда эритинг. Қайнаб чиққач, шакар қўшинг. Қиём қуйилгунига қадар аралаштириб туринг.
  2. Тухум оқини миксер ёрдамида кўпиртиринг. Қанд упасини қўшинг.
  3. Кўпиртирилган тухумга оз – оздан асалли қиёмни қўшиб, миксер ёрдамида кўпиртирасиз.
  4. Пишириқ қоғози солинган қолипга ёнғоқларни қўйинг (пишириқ қоғози устига ўсимлик ёғи ёки сариёғ суртилади).
  5. Ёнғоқлар устидан тухумли аралашмани солинг-да, юзасини текисланг. Ширинлик устини пишириқ қоғози билан ёпиб, 3-4 соатга музлатгичга қўйинг.
  6. Тайёр бўлгач, исталган кўринишда кесинг-да, дастурхонга тортиқ этинг.

Тайёрланиш вақти 4 соат