Мақолалар

Лимонли пирожний

Чоп этилди Sentabr 30, 2019 Лимонли пирожнийda fikr bildirishni o'chirish

Фақат янги рецептлар!

Зарур масаллиқлар. Хамирига: 3 дона тухум, 100 гр шакар, 70 гр ун, 1 ош қошиқ картошка крахмали; лимонли курд учун: 2 дона тухум, 60 мл лимон шарбати, 80 гр шакар, 1 ош қошиқ лимон цедраси; мусс учун: 200 мл қаймоқ, бир дона тухум, 100 гр шакар, 150 мл сут, 1 чой қошиқ желатин, 3 ош қошиқ лимон шарбати, 2 ош қошиқ картошка крахмали.

Тайёрланиши: 1. Тухум сариғини шакар билан кўпиртиринг. Оқини алоµида кўпиртирасиз.

  1. Унни картошка крахмали билан бирлаштиринг.
  2. Тухум сариғига унли аралашмани қўшинг. Сўнг тухум оқи солинади.
  3. Бисквит хамирини пишириқ қолипи солинган патнисга солинг-да, юзасини текисланг. Корж қиздирилган газ печида 8-10 дақиқада пишади.
  4. Лимонли курд тайёрлаймиз: лимон шарбати, цедраси ва шакарни алоµида идишда аралаштириб, оловга қўйинг. Тухумни алоµида кўпиртиринг. Лимон қиёми қайнаб чиққач, кўпиртирилган тухумни қўшиб, қуйилгунигача аралаштириб туринг.
  5. Лимонли курдни сузгичдан ўтказиб олинг.
  6. Мусс тайёрлаш учун лимон шарбатига желатинни аралаштиринг. Алоµида идишда картошка крахмали, 50 гр шакар ва тухумни аралаштиринг.
  7. Сўнг илиқ сут ва желатинни қўшиб, қуйилгунигача қайнатинг.
  8. Қаймоқни шакар билан кўпиртиринг ва лимонли мусс қўшинг.
  9. Бисквит коржини узунасига уч қисмга бўлинг. Ҳар бирининг орасига крем суртинг.
  10. Ширинликнинг устки қисмига лимонли курд суртилади (расмга қаранг).

Тайёрланиш вақти 1 соат

8 кишилик