Дунё янгиликлари

Исломофоб ёзувчи жаримага тортилди

Чоп этилди Sentabr 24, 2019 Исломофоб ёзувчи жаримага тортилдиda fikr bildirishni o'chirish

Францияда таниқли ёзувчи ва сиёсий журналист исломофобия учун жаримага тортилди.  Онадўли агентлиги хабарига кўра, мусулмонларга нафратини ифода этган Эрик Земмур давлат ғазнасига уч минг евро жарима тўлайди.

Бунинг сабаби, у телеканаллардан бирида чиқиш қилганида франциялик мусулмонлар ё Францияни ёки Исломни танлаши шарт дегани  бўлди.

Ўша интервьюсида Земмур ҳижоб ўраган муслималар “шаҳар атрофида Ислом ҳукмдорлигини ўрнатмоқчи”, деган эди.

Суд муҳокама чоғида унинг гапларини мусулмонларни камситиш деб баҳолади ва унга нисбатан уч минг евро жарима белгилади.