Дунё янгиликлари

Италия ҳукумати: муҳожирлар Евроиттифоқ бўйлаб тақсимланиши керак

Чоп этилди Sentabr 24, 2019 Италия ҳукумати: муҳожирлар Евроиттифоқ бўйлаб тақсимланиши керакda fikr bildirishni o'chirish

Италия фуқароларининг 36 фоизи ҳукуматнинг муҳожирликка оид сиёсати юмшатилиши тарафдори. “Sky” ахборот манбасининг “YouTrend” ижтимоий сўрови натижаларига асосланган хабарига кўра, 35 фоиз аҳоли муҳожирлик сиёсати аввалги ҳукумат давридагидек кескин бўлиши, 29 фоиз киши эса у янада кескинлаштирилиши лозим деб ҳисоблайди.

Айтиш жоизки, янги ҳукумат ноқонуний муҳожирлар учун мамлакат портларини очган. Италия ҳукумати муҳожирлар Евроиттифоқ бўйлаб тақсимланиш масаласи кўриб чиқилиши лозим, деб ҳисоблайди.