Мақолалар

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳасса билан ишора қилганларида 360та бут қулаб тушди

Чоп этилди Sentabr 29, 2019 Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳасса билан ишора қилганларида 360та бут қулаб тушдиda fikr bildirishni o'chirish

Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Макка фатҳ бўлган куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ичида 360 та санам қўйилган Каъба ичига кирдилар. Қўлларига дарахт новдасини олиб, у бутлар устидан силкитдилар»[1].

Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоятда бундай дейилади:

«Макка фатҳ бўлган куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Каъба ичига кириб, 360 та бутни кўрдилар. Ҳар бир бутга ҳассалари билан ишора қилиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларини ўқидилар:

“Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (куфр) йўқолди. Чунки ботил нарса йўқолувчидир” (Исро, 81).

Бирор бутга ишора қилсалар, ҳассалари унга тегмасданоқ қулаб тушарди»[2].

 

[1] Ҳасан ҳадис. Имом Байҳақий ривояти.

 

[2] Имом Байҳақий ва Имом Табароний ривояти.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм