Дунё янгиликлари

Ростов-на-Донуда «Ош фестивали» бўлиб ўтди

Чоп этилди Sentabr 24, 2019 Ростов-на-Донуда «Ош фестивали» бўлиб ўтдиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 22 сентябрь куни Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳрида «Ош фестивали» бўлиб ўтди.
Фестивални Ўзбекистон Бош консулхонаси, Астрахань, Махачкала ва Ростов-на-Донудаги ўзбек диаспоралари ҳамкорликда ташкил этди.
Тадбир доирасида Ростов-на-Донунинг марказий боғида 20 кгдан тўрт турдаги палов — Тошкент, Андижон, Хоразм ва байрам палови тайёрланди.
Барча қозонлар бир пайтда очилиб, совуқ ҳаво ва ёмғирга қарамай ошнинг ҳаммаси 1 соату 15 дақиқада тугади.
Фестиваль давомида боғда Астраханлик ўзбек диаспораси вакили томонидан куйланган ўзбек қўшиқлари янграб турди. Фестивалга шаҳар маъмурияти, маҳаллий диаспора вакиллари оилалари билан ташриф буюришди. Тадбир дўстона кайфиятда ўтиб, унда ўзбекона меҳмондўстлик алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси энди бундай фестивални йилда икки бор — Наврўз ва Мустақиллик байрамларида ўтказишни режалаштирмоқда.