Мақолалар

«Озод бўлсанг ҳам йиғлайсанми?»

Чоп этилди Yanvar 21, 2019 No Comments

Бир бадавийнинг кечаси ухламайдиган ҳабаш хизматкори бор эди.

Бир куни бадавий:

– Ҳой бола, сен нега ухламайсан? – деб сўради,

Бола:

– Жаннатни ўйласам, завқим тошаяпти. Дўзахни ўйласам, қалбимни қўрқинч босяпти. Ўлимни эсласам, уйқум ўчиб кетяпти. Эй хожам! Бу аҳволда қандай қилиб бемалол ухлайман? – деб жавоб берди.

Бадавий бу гапни эшитиб, йиғлаб юборди. Сўнг:

– Болам, бундай мақомдаги одам қул бўлиб яшаши дуруст эмас. Кетавер, Аллоҳ розилиги учун сени озод қилдим! – деди.

Буни эшитган бола ҳам йиғлаб юборди.

Бадавий:

– Озод бўлсанг ҳам йиғлайсанми? – деб ҳайрон бўлган эди,

Бола:

– Эй хожам! Бу кичик озод бўлиш. Лекин ким мени катта озодликка – Қиёмат куни дўзах азобидан озодликка – олиб чиқади? – деди.

аrabic.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan