Мақолалар

Хожа Ориф Ревгарий айтади:

Чоп этилди Sentabr 29, 2019 Хожа Ориф Ревгарий айтади:da fikr bildirishni o'chirish

  • Одамни саодатга яқинлаштирувчи хислатлар: нафсини ўзига бўйсундириш, покизалик, ҳамма вақт Аллоҳни зикр этиш ва бандалик аҳду паймонига жидду жаҳд айлаб, саъй-ҳаракат қилишдир.
  • Қуръон, Расули акрамнинг ҳадислари ва парҳезкор аҳлуллоҳлар (Аллоҳга яқин кишилар) панду ҳикматларидан баҳра олиб, бошқаларни ҳам тўғри йўлга бошла!
  • Афъол (феъл-атвор) ва аҳволда (сўзда) паришон бўлмай, Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннат ва шариатларига амал қил, зинҳор Аллоҳга шак келтирмагил, токи ноумид этилган ва қувилган шайтонга эргашувчилар қаторига кириб, расвои жаҳон бўлмагайсан.
  • Каломи мажид ва суннатдан кейин машойихлар раҳматуллоҳи алайҳим сўзларига амал қил, улар қалбда тавфиқ ва Аллоҳ ғазабидан қўрқув уйғотади.
  • Пок эътиқодли бўл, зеро, чиркин кўнгил бутун азойи баданни палид қилгай.
  • Мўмин киши уйига кираётганда: “Қайтиб чиқа оламанми?” деб, ташқарига чиққанда эса: “Қайтиб кира оламанми?” деб мушоҳада қилсин.
  • Авлиёлик аломати учтадир: баланд даражани эгаллаганда ҳам камтар бўлиш; сабру тоқати етгунча парҳезкорлик қилиш; инсофли бўлиш.
  • Мардумнинг ҳалокати – унинг тана аъзолари фарз, суннат ва нафл амалларига қалб амрисиз машғул бўлишидир.
  • Тавҳид – қалбингда Аллоҳдан бошқа зот учун жой бўлмаслигидир.
  • Такаббур – гуноҳга итоат этувчи киши, унинг тоати гуноҳдан кўра баттарроқдир.
  • Маърифат – қалбнинг Аллоҳ таоло ягоналигини тасдиқ этишидир.
  • Гоҳида сукунатнинг таъсири сўздан устун туради.
  • Албатта, қўрқув – фақат Аллоҳ таолодан бўлмоғи керак.
  • Диннинг асли ҳилмдир! Ва ҳилмнинг асли сабрдир!
  • Ориф улдирким, ҳар нафасида қалбини Яратувчисига тамом бағишлаган ва буни сўнгги нафасигача халқдан пинҳон тутган кишидир.
  • Аллоҳ таоло меҳнатига ва ундан келган неъматга шукр қилувчи бандадан рози бўлади.
  • Бандалик уч хил: шариат буюрганларига қатъий амал қилиш; тақдирга рози бўлиш; ўз ихтиёридан кечиб, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло хоҳиш ва иродасидан хурсанд бўлиш.

Хожа Ориф Ревгарийнинг “Орифнома” китоби

асосида Олим ОЛТИНБЕК тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 16-сонидан