Ўзбекистон янгиликлари

Термизда Бахшичиликка ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати ташкил этилди. Илк ўқувчилар 2021 йилда қабул қилинади

Чоп этилди Sentabr 25, 2019 Термизда Бахшичиликка ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати ташкил этилди. Илк ўқувчилар 2021 йилда қабул қилинадиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон ҳукумати томонидан 23 сентябрь куни «Республика бахшичилик санъати маркази ва унинг ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот».

Қарорга мувофиқ, 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб Термиздаги 21-сон бахшичилик мактаби негизида бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати ташкил этилди. Мактаб-интернатга қабул 2021/2022-ўқув йилидан бошланади.

Шунингдек, 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бахшичилик ва достончилик таълими йўналиши ташкил этилади.

Қарор билан, Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом ҳам тасдиқланган.

Низомга кўра, жамғарманинг асосий вазифаларидан бири бахшичилик санъатини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, бахши-шоир,оқинларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил апрелида Термизда биринчи Халқаро бахшичилик фестивали бўлиб ўтган эди. Май ойида эса Президент Сурхондарёда Бахшичилик санъати марказини очиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.