Мақолалар

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) заранг ерни биринчи зарбадаёқ ўпириб ташладилар

Чоп этилди Oktabr 2, 2019 Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) заранг ерни биринчи зарбадаёқ ўпириб ташладиларda fikr bildirishni o'chirish

Хандақ куни ернинг қаттиқ бир жойи хандақ ковлаётган саҳобаларнинг ишларини давом эттиришдан тўсиб қўйди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг биринчи зарбаларидаёқ у ўпирилиб кетди.

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) бундай дейди:

«Биз Хандақ кунида ерни ковлаётган эдик. Шунда тупроқнинг жуда қаттиқ қисми чиқиб қолди. Улар Расу­луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига бориб: “Қаттиқ жой чиқиб қолди”, дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўзим тушаман”, дедилар. Сўнг ўринларидан турдилар, қарасам қоринларига тош боғлаб олган эканлар.

Бизлар уч кундан бери у ерни ковлай олмасдан овора бўлиб тургандик. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) еркуракни[1] олиб урдилар. У худди қумтепа сингари тўкилиб туша бошлади»[2].

 

[1] Кирка, лўм.

[2] Имом Бухорий ва Имом Ибн Исҳоқ ривояти.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм