Дунё янгиликлари

Москвада янги масжидлар қуришга эҳтиёж катта

Чоп этилди Sentabr 27, 2019 Москвада янги масжидлар қуришга эҳтиёж каттаda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Россия муфтийлари Кенгаши раиси Равил Ғайнутдин Москвада 3-4 миллион нафар мусулмонлар истиқомат қилишини таъкидлади. Бу ҳақда gazeta.ru нашрига таяниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

хабар беради.

Бундай рақамлар шаҳар маъмурияти томонидан ҳам келтирилган. Ушбу рақамлардан кўриниб турибдики Москвада янги масжидларни қуришга эҳтиёж юқори.

Равил Ғайнутдин «Известия» газетасига берган интервьюсида Россияда мусулмонлар сони кундан кунга ортиб бораётганини маълум қилган.

Собиқ совет даврида Москвадаги жоме масжидига Ҳайит намозлари вақтида 35 минг мусулмон ташриф буюрган бўлса, бугунги кунда бундай айёмларда 130 минг нафардан ортиқ мусулмонлар ташриф буюришлари айтилган.

Шунингдек, 25 йил аввал бизнинг диний идорамиз таъсис этилган вақтда унинг таркибида 40 жамоа бўлган бўлса, уларнинг сони бугунга келиб икки мингтага етди дейди, Россия мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий, шайх Равил Гайнутдин ташкилотнинг Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов анжуманида.

— Унинг айтишича, диний идора раҳбарлиги остида 400 дан ортиқ масжидлар, мусулмон маданият марказлари, намозхоналар ва ўқув билим юртлари бунёд этилди, қайтарилди, реставрация қилинди, очилди ва жиҳозланди. Биргина Москва шаҳридаги мусулмонларнинг сони икки ярим миллиондан ошди. Жумладан, Москва вилояти ва Санкт-Петербургда камида бир миллион диндошларимиз яшайди. Екатеринбург, Пермь, Тюмень, Омск, Ростов шаҳарларида юз минглаб мусулмонлар бор. Бу муддат ичида идорамиз томонидан 126 та янги диний ташкилотлар қайд этилди ҳамда ҳудудий мухтасибатлар кўринишидаги 14 та янги марказлаштирилган диний ташкилотлар таъсис этилди.

1997 йилда Москва шаҳри мэри шаҳарда 800 минг мусулмон яшаши ҳақида маълумотни эълон қилган эди. Бу сон бугунги кунда 4 миллионга яқинни ташкил этади.

Муфтийлар кенгаши раисининг айтишича, Россияда бугунги кунда 8 мингдан ортиқ мусулмонларга тегишли диний обидалар мавжуд. Бироқ бу мусулмонлар учун камлик қилади.

Москва шаҳри думаси депутати Магомет Яндиевнинг фикрича, Москвада масжидлар етишмаслиги маълум. Мусулмонлар сонининг қанчалиги эса бу муҳим масала эмас.