Дунё янгиликлари

Хитойда жаҳондаги энг йирик — Дасин аэропорти очилди. У Заҳа Ҳадид лойиҳаси асосида қурилган

Чоп этилди Sentabr 27, 2019 Хитойда жаҳондаги энг йирик — Дасин аэропорти очилди. У Заҳа Ҳадид лойиҳаси асосида қурилганda fikr bildirishni o'chirish

Хитойда дунёдаги энг катта деб эътироф қилинаётган Дасин аэропортининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Meduza.

Терминал Пекин марказидан жанубда 46 километр узоқликда жойлашган ва Хитой Халқ Республикасининг 70 йиллигига бағишлаб Заҳа Ҳадид архитектура бюроси томонидан лойиҳалаштирилган.

Reuters агентлиги маълумотларига кўра, қурилиш ишлари беш йил давом этган ва унга 450 миллиард юан (63 миллиард АҚШ доллари) сарф қилинган.

Янги аэропорт тўртта учиш-қўниш линиясига эга. Тахминларга кўра, 2025 йилда Дасиннинг йўловчи ўтказиш қуввати йилига 72 миллион йўловчига етади ва кейинчалик бу кўрсаткич йилига 100 миллион йўловчига ўсиши мумкин.

Дасиннинг асосий авиакомпаниялари China Southern Airlines ҳамда China Eastern Airlines бўлади. Бундан ташқари яна 50 та хорижий авиакомпания аэропортни ўз йўналишларига киритишни мақсад қилган.