Дунё янгиликлари

Исломофобияга қарши курашадиган телеканал ташкил этилади

Чоп этилди Sentabr 27, 2019 Исломофобияга қарши курашадиган телеканал ташкил этиладиda fikr bildirishni o'chirish

 

Туркия, Покистон ва Малайзия исломфобия кўринишларига қарши курашиш учун инглиз тилида фаолият кўрсатадиган телеканал ташкил этишга келишиб олди. Бу ҳақда Покистон бош вазири Имрон Хон маълум қилди, дея хабар бермоқда “Онадўли” агентлиги.

Ушбу қарор Имрон Хон, Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Маҳатхир Муҳаммаднинг Нью-Йоркдаги учрашувида қабул қилинган.

Телеканал Ислом дунёси дуч келаётган тўсқинликларга ва дунёда Исломнинг нотўғри қабул қилинишига қарши кураш олиб боради.

“Турли мамлакатлар аҳолиси Ислом ҳақида тўғри маълумот олади. Шу орқали радикалларни аргументлардан маҳрум қиламиз ва исломофобия туфайли юз бераётган жиноятларни камайтирамиз. Телеканалда Ислом ва унинг тарихи ҳақида бадиий фильмлар ва сериаллар намойиш этилади”,  деди Имрон Хон.