Мақолалар

Интернет луғати

Чоп этилди Oktabr 5, 2019 Интернет луғатиda fikr bildirishni o'chirish

CacheКэш ёки кеш (ингл. cachecacher – «яшириш» сўзидан олинган; [kæʃ] – «кэш» тарзида талаффуз қилинади) – сўралган маълумотни катта эҳтимол билан ўз ичига олувчи ва унга тезкор киришни таъминловчи қидирув буфери. Кэшдаги маълумотга кириш хотирадан ёки масофавий манбадаги маълумотга киришдан кўра тезроқ бўлади, аммо унинг ҳажми асосий манба маълумотларига нисбатан хийла чекланган.

Кэш – фойдаланувчи тармоқдан олган барча ҳужжатларини қайд этиб борадиган компьютер тизими. Ҳужжат қайта сўралганда кэшдаги маълумот чиқиб келади. Энг самарали кэшлаш – ташкилотнинг жами ходимлари интернетдан олган ҳужжатларни прокси сервер томонидан амалга оширилганидир. Бир хил ҳужжатнинг такрорий сўрови бўлса, кэшга кириш фақат трафикни қисқатиришга имкон бериб қолмасдан, мижозга маълумотни тақдим этиш тезлигини ҳам оширади. Прокси-серверда эскилик даражасини аниқлаш учун жуда мураккаб алгоритмдан фойдаланилади. Шунинг учун кўпинча, фойдаланувчи ҳужжатнинг энг сўнгги вариантини олади.