Янгиликлар

“Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан ўтказилаётган танловнинг соврини билан танишинг

Чоп этилди Yanvar 21, 2019 No Comments

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриётига янги логотип тайёрлаш бўйича профессионал реклама компаниялари, агентликлар ва жисмоний шахслар ўз таклифларини тақдим этишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

Ушбу танлов доирасида ишлар 2019 йилнинг 31 январь куни соат 23:59 га қадар қабул қилиниши белгиланган. Ушбу муддатдан кечикиб топширилган ишлар кўриб чиқилмайди.

 

Танлов ғолибига ноутбук совға сифатида тақдим этилади. Шундай экан танловда ўзингиз тайёрлаган логотип билан иштирок этинг ва қимматбаҳо совға соҳибига айланинг!

 

Танловга ижодий иш  юбориш тартиби билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

Ҳайъат энг яхши ишларни танлаб олади ва интернет фойдаланувчилари орасида очиқ овозга қўяди. Ғолиб овозга қўйиш натижалари ҳамда танлов ҳайъатининг якуний хулосаси асосида аниқланиб, унинг номи нашрларимизда ва нашриёт сайтида эълон қилинади.

 

Танлов натижаси 2019 йил 5 февраль санасида маълум қилинади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan