Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони илк бор сайёҳлик визасини жорий этади. Сайёҳ аёлларга анъанавий мусулмонча либос киймасликка рухсат берилади

Чоп этилди Sentabr 28, 2019 Саудия Арабистони илк бор сайёҳлик визасини жорий этади. Сайёҳ аёлларга анъанавий мусулмонча либос киймасликка рухсат бериладиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистони ҳукумати чет эллик сайёҳларга 80 АҚШ долларига виза беришни бошлайди, деб хабар бермоқда Meduza.

Бундай визани 49 та давлат фуқаролари қўлга киритиши мумкин. Уларнинг рўйхатини Саудия Арабистони кейинроқ эълон қилишга ваъда берган.

Сайёҳлар мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Макка ва Мадинага бора олмайди. Бундан ташқари, Саудия Арабистонининг туризм бўйича бошқарма раҳбари Аҳмад ал-Ҳатибнинг сўзларига кўра, чет элликларга нисбатан мамлакатнинг спиртли ичимликларни тақиқлаш қонуни ҳам татбиқ этилади.

Бунда чет эллик сайёҳларга абайя (араб аёлларининг анъанавий либоси) киймасликка рухсат берилади, уларга, шу жумладан, оммавий пляжларда ҳам камтарона кийим кийишининг ўзи етарли бўлади. Шунингдек, аёллар Саудия Арабистонига эркак қариндоши ҳамроҳлигисиз ташриф буюриши мумкин бўлади.