Ўзбекистон янгиликлари

Тадбиркорларни ҳомийликка жалб қилишга қарши акция эълон қилинди

Чоп этилди Sentabr 28, 2019 Тадбиркорларни ҳомийликка жалб қилишга қарши акция эълон қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Адлия вазирлиги тадбиркорларни ноқонуний равишда ҳомийлик фаолиятига жалб қилишга қарши акция бошлангани ҳақида эълон қилди.
Aкция октябрда Адлия тадбиркорга дўст» лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади.

Акция доирасида ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда ҳудудий адлия органлари томонидан республиканинг барча ҳудудларида сўровлар ўтказиш, шунингдек тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш, ноқонуний ҳомийликнинг барча кўринишларига қарши зарур чора-тадбирларни кўриш режалаштирилган.

Шунингдек, ушбу Акция орқали тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказилади.

Мурожаатларни @tadbirkor_adliyabot Telegram-боти ёки 1008 рақами орқали юбориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241−4-моддасида ҳамда Жиноят кодекси 192−4-моддасида жавобгарлик белгиланган.