Мақолалар

АЗИЗ УСТОЗЛАР

Чоп этилди Sentabr 28, 2019 АЗИЗ УСТОЗЛАРda fikr bildirishni o'chirish

Салом сизга, азиз Устозлар,
Меҳри дарё, хокисорларим.
Малакларга менгзадим сизни,
Қалб тўрида мудом борларим.

Сиз кўрсатган йўллардан юриб,
Босиб ўтдик кўплаб довонни.
Энг асосий бахтимиз шулки,
Ўргатдингиз метин иймонни.

Сиз қадаган ниҳоллар бугун,
Мева бериб бошлади, қаранг.
Тан олмоқда улар кучини,
Олмон, испан, рус, инглиз, фаранг.

Қаршингизда бош эгиб ҳар дам,
Ташаккурлар этгаймиз изҳор.
Ҳар сўзингиз олтиндан қиммат,
Хизматингиз этмаймиз инкор.

Толеингиз осмондан баланд,
Бўлсин яна мақсадлар рўёб.
Пойингизга сочилиб гуллар,
Қамраб олсин беҳисоб савоб.

Жондан азиз меҳрибонларим,
Кенг бағрингиз қувончга тўлсин.
Дилдан тилай, эй қалби поклар,
Байрамингиз муборак бўлсин!

Эркин ҚУДРАТОВ