Қуръонда зикр этилган
Анор
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “У осмондан сув (ёмғир) туширган зотдир. У билан ҳар нарсани (ердан) ундириб чиқардик. Ундан яшил гиёҳ (полиз экинлари)ни чиқардик. Ундан (бошоқ каби) зич таркибли донларни чиқарамиз. Хурмодан эса, унинг шохидаги (мева) бошлари (ерга) яқини (ва яқин бўлмаганлари) бор. Шунингдек, узумзор боғлар, бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни (чиқардик). Уларнинг мевалагандаги (ғўр) мевасига ва пишганига (ибрат кўзи билан) боқинг! Шу (билган)ларингизда, албатта, имон келтирувчи қавмлар учун аломатлар бордир” (Анъом сураси, 99-оят).
“У иккисида (мазкур боғда) мева, хурмо ва анорлар бордир” (Раҳмон сураси, 68-оят).
Суннати набавияда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг таомлари сифатида мевалар ҳам алоҳида зикр қилинади. Анор шундай мевалардан бири.
Анорнинг икки хил тури мавжуд. Бир машҳур ва унинг меваси ейилади, иккинчиси фақат зийнат учун ишлатилади.
Ширин анорда 1 фоиз лимон кислотаси, 7 фоиз шакар, 2 фоиз оқсил, ўсимлик толалари 2 фоиз, 4,7 фоиз, анор мағизининг оқсиллари 9 фоиз, ёғ моддалари 7 фоизни ташкил этади. Пўстида 20-25 фоиз таник кислотаси бўлгани учун тери ошлашда ишлатилади.
Анор пўчоғини қайнатиб ичилса, гижжаларни йўқотишда кўмак беради. Унинг шарбатига шакар қўшиб, совутиб истеъмол қилинса, иссиқни олади. Пўстлоғининг ўзини истеъмол қилиш дизентерия касалини кетказади, унинг майдалангани эса жароҳатларни тузатади. Шунингдек, анор тиш милклари яллиғланишини тузатиш, киндик оғришининг олдини олиш, бавлни юритишда жуда фойдалидир.
Собиржон АРЗИҚУЛОВ
“Ислом нури” газетаси, 2019, 1-сон