Дунё янгиликлари

Антарктидадан 315 миллиард тонналик айсбергнинг кўчиб тушиши иқлим ўзгаришларига боғлиқми?

Чоп этилди Oktabr 2, 2019 Антарктидадан 315 миллиард тонналик айсбергнинг кўчиб тушиши иқлим ўзгаришларига боғлиқми?da fikr bildirishni o'chirish

 

Антарктидадан 315 миллиард тонналик баҳайбат музлик – айсбергнинг кўчиб тушиши иқлим ўзгаришлари ёки глобал исиш ҳодисалари билан боғлиқ эмас. Экспертлар РИА Новостига шундай фикр билдирди.

Майдони 1,6 минг квадрат километрлик айсберг Шарқий Антарктикадаги Эймери музлигидан кўчиб тушган. Бундай ҳолат 1960 йилда ҳам кузатилган.

Антарктика ва Жанубий Океанни сақлаш Коалицияси вакили Елена Жаркованинг аниқлик киритишича, Эймери музлигининг ўзи 40 минг квадрат километрлик майдон бўйлаб ястанган.