Янгиликлар

“Дирилиш Эртуғрул” турк сериали продюсери “Жалолиддин Хоразмшоҳ“ фильмини суратга олади

Чоп этилди Oktabr 3, 2019 “Дирилиш Эртуғрул” турк сериали продюсери “Жалолиддин Хоразмшоҳ“ фильмини суратга оладиda fikr bildirishni o'chirish

“Дирилиш Эртуғрул” сериалининг продюсери Меҳмет Бўздоғ “Жалолиддин Хоразмшоҳ“ фильмини келгуси ойда суратга олишни бошлайди.

Бу ҳақида “Ўзбеккино“ миллий агентлиги ахборот хизмати турк нашрлари тарқатган хабарларга таяниб, маълум қилди.

Унга кўра Меҳмет Бўздоғ ушбу янги лойиҳа дунёга катта овоз олиб келишини, бу сериал турк-ўзбек дўстлиги маҳсули бўлиб, катта бир лойиҳалардан бири эканини ва Ўзбекистоннинг дунёга танилиши учун катта вазифани бажаришини таъкидлаб ўтди.

Лойиҳада тахминан минг киши иштирок этади. Ўзбекистонда ва Туркияда суратга олинадиган фильм 13 қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлим 1 соатни ўз ичига олади.