Дунё янгиликлари

Хорватияда халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилди

Чоп этилди Oktabr 3, 2019 Хорватияда халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

Қатарнинг al-sharq нашри хабарига кўра, Хорватияда 26-халқаро Қуръони карим мусобақаси 26 сентябрь куни бошланган. Унда жаҳоннинг 46 мамлакатидан 70та қори қатнашган.

Мусобақада иштирокчилар Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, 15 жузни ёд олган, 5 жузни ёд олганлар тоифалари бўйича куч синашганлар. Мусобақа 29 сентябрь куни якунига етган, унда 27 ёшдан кичик қорилар иштирок этганлар.

Мусобақа Хорватия мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Загреб ислом маркази имоми шайх Азиз Алили мусобақанинг ҳайъат раиси вазифасини бажарган.

Мусобақада Қатар вақф вазирлиги томонидан хаттотлик асарлари кўргазмаси ҳам ташкил этилган бўлиб, унда турли ёзувларда ишланган Мусҳафлар намойиш этилган.